Наманган вилоятида 2 кун давомида 450 нафар боланинг соғлиғи юзасидан шикоятлар келиб тушган бўлса, шундан 306 нафари Чуст туманига тўғри келади, деди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова. Унинг қайд этишича, болаларнинг соғлиғи ёмонлашишига заҳарланиш эмас, ОРВИ сабаб бўлиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова Чуст туманидаги болалар дори воситалари ёки овқатдан заҳарланмаганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, 85 фоиз боланинг соғлиғи жойида, уйларига қайтишга бирин-кетин рухсат берилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг